Бухоро вилояти ҳокимиятининг соғлиқни сақлаш бошқармасиБухоро вилояти ҳокимиятининг соғлиқни сақлаш бошқармаси
Menu
  • Бош саҳифа
  • Бошқармаси
  • Раҳбарият
  • Янгиликлар
  • Ҳужжатлар
  • Боғланиш

ССВ: Хоразмда соғломлаштириш акцияси бошланди

  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • ССВ: Хоразмда...

ССВ: Хоразмда соғломлаштириш акцияси бошланди

Share this post

Хасталик — оғир синов. Чорасизлик эса ундан-да оғир дард! Бироқ давлатимиз ҳар қандай вазиятда ҳам фуқароларни ёлғизлатиб қўяётгани йўқ! Айниқса, оғир касалликлардан азият чекаётган, бироқ даволанишга имкон тополмаётган юрдошларимизга биринчи навбатда кўмак бериш чоралари кўрилмоқда.

Аммо халқимизнинг тиббиётдан тўлақонли рози бўлиши учун ҳали қатор янгиланишларга эҳтиёж бор. Яъни соғлиқни сақлаш соҳаси чинакам халқчил тизимга айланиши учун оғир аҳволдаги одамлар узоқ йўқ босиб, узун навбатларда туриб, малакали мутахассислар қабулига келиши эмас, тажрибали тиббиёт мутахассисларининг ўзи эҳтиёжманд беморлар ҳузурига бориб, уларни дарддан халос этиши зарур!

Президентимизнинг тиббий хизматни халққа янада яқинлаштиришга доир ислоҳотлари замирида шу мақсад мужассам ва бунга босқичма-босқич эришиляпти ҳам!

Давлатимиз раҳбарининг тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотидан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро ва Тошкент вилоятларида ўтказилган соғломлаштириш акциялари бу борадаги эзгу ишларнинг бошланиши бўлди. Энди эса ушбу самарали механизм бошқа ҳудудларда ҳаётга татбиқ этиляпти.

Мана, вазирлик марказий аппарати жамоаси, ихтисослаштирилган марказлар мутахассислари ва тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-шифокорлари, жами 150 нафардан ортиқ етакчи мутахассислар шу кунларда юртимизнинг яна бир олис манзили — Хоразм вилоятида.

Бу ерда бошланган соғломлаштириш акцияси орқали, аввало, маҳаллий аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, уларда аниқланган касалликлар бўйича ҳудудлар кесимида беморлар рўйхатини шакллантириш мақсад қилинган.

Шундан сўнг хасталикка чалинганлар оғирлик даражаси бўйича таснифланиб, юқори технологик амалиётларга муҳтож тоифа Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан операцияга тавсия этиляпти.

Айни пайтда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида жами 170 та тиббиёт муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Шундан 13 таси кўп тармоқли марказий поликлиника, 71 та оилавий поликлиника, 26 та оилавий шифокор пунктидир.

Шунингдек, 29 та стационар даволаш муссасаси аҳоли хизматида. Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят болалар стоматология поликлиникаси ҳамда 11 та туман тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлимлари кичик ёшли беморлар саломатлигини тиклашга масъул.

Уларда тиббий хизмат сифати ва қамрови йил сайин ошиб бораётгани, албатта, ижобий ҳолат. Лекин тизимда ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар ҳам кам эмас.

Хусусан, Хоразм вилояти Оролбўйи минтақаси ҳудудида жойлашгани боис воҳадаги экологик муаммолар аҳоли саломатлигига ўз салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти.

Бугун мазкур вилоятда яшовчиларнинг 25,2 фоизи сурункали касалликлар билан диспансер назоратида туради. Бу кўрсаткич 2021 йилда 28,6 фоиз, 2020 йилда 29,8 фоиз ва 2019 йилда 31,8 фоизни ташкил қилганини ҳисобга олсак, пасайиш динамикаси қайд этилаётгани эътиборга молик жиҳат.

Аммо юртимизда тиббиёт муассасалари моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, кадрлар салоҳияти оширилаётган, замонавий илм-фан ютуқлари ва инновацион ёндашувлар, илғор технологиялар соҳага кенг татбиқ этилаётган бир пайтда бу натижалардан қониқиш ҳосил қилиб бўлмайди.

Шундан келиб чиқиб, акция давомида бундай ўткир муаммоларни тизимли ва манзилли ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятини яхшилаш, олис ва чегара туманлар аҳолисининг соҳага доир муаммоларига ижобий ечим топиш кўзда тутилган.

Ўз навбатида, пойтахтдан келган етакчи шифокорлар жойларда “хонадонбай” тамойили асосида кўп тарқалган касалликлар балансини яратишга кўмаклашмоқда. Ўз навбатида, фуқаролар ўртасида тиббий тарғибот тадбирлари ўтказиляпти.

Соғломлаштириш акцияси доирасида вилоятнинг бир қатор туманларида сайёр тиббий қабуллар ташкил этилиши ҳам режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Матбуот хизмати.

Related Post

21.06.2022

Сайёр тиббий...

Баъзан бетоб инсоннинг оғир хасталикдан халос...

00

21.06.2022

Коронавирус:...

2022 йил 19 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда...

00

16.06.2022

Cайёр тиббий...

Дунёда ҳар ким бахтли яшашга ҳақли. Аммо оғир...

01

Leave a Comments Cancel Reply

Архивы

  • Декабрь 2022
  • Октябрь 2022
  • Июнь 2022

Рубрики

  • Без рубрики
  • Без рубрики
  • Ҳужжатлар
  • Янгиликлар

© 2022 Бухоро вилояти ҳокимиятининг соғлиқни сақлаш бошқармаси, All Rights Reserved.